ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Ўз ватанида қотилликда гумон қилинаётган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон мамлакта ИИВ матбуот хизматига асосан.
2016 йилдан бери Ўзбекистон фуқароси Х.С. (1983 йилда туғилган) Қирғизистон ҳудудида миграция қонунчилигини бузган ҳолда ноқонуний равишда яшаб келган.
“Аниқланишича, Х.С. қасддан одам ўлдиришни содир этгани учун Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан яшириниб юрган, давлатлараро қидирувда бўлган”, — дейилади хабарда.
Қўлга олинган шахс Бишкек Ички ишлар бош бошқармасининг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди. Унинг бошқа жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан қўшимча чоралар кўрилмоқда.