Патрушев Афғонистондаги террорчилар сонини келтирди

Россия Хавфсизлик кенгаши котибининг таъкидалашича, ҳозир Афғонистонда 20 тадан зиёд террорчилик тузилмалари фаолият юритади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 ноя – Sputnik. Афғонистондан тарқалаётган асосий хатар терроризм бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Деҳлидаги учрашув якунида маълум қилди, дея ёзади РИА Новости.
Унинг сўзларига кўра, турли ҳисоб-китобларга кўра, ҳозир Афғонистонда 20 тадан зиёд террорчилик тузилмалари фаолият юритади.
Россия Хавфсизлик кенгаши котибининг маълумотларига қараганда, Афғонистондаги террорчилар сони 23 минг нафардан ошади.
Тожикистон Афғонистон томонидан террорчилар босими кучайганини маълум қилди
Нью-Деҳлида 10 ноябрь куни Афғонистондаги хавфсизлик масалаларига оид Деҳли минтақавий мулоқот бўлиб ўтди. Унда Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон вакиллари қатнашди.