Ўзбекистонда 2022 йилда свет ва газ нархи ошиши кутилмоқда

Бу улар нархларини 2022 йилда индексация қилиниши билан изоҳланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 ноя – Sputnik. 2022 йилда Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газни ички истеъмолчиларга сотиш нархи, иссиқ сув ва иссиқлик, совуқ сув ва канализация тарифлари ошиши кутилмоқда. Бу Ҳисоб палатасининг 2022 йил учун давлат бюджети юзасидан берган хулосаларида келтирилган.
Таъкидланишича, 2020-2021 йилларда истеъмол нархлари индексини ҳисоблаш базасида энергия ресурслари, жумладан электр энергияси ва табиий газни ички истеъмолчиларга сотиш нархи деярли ўзгармаган.
Бюджетномага мувофиқ мазкур ресурслар нархлари 2022 йилда индексация қилиниши кўзда тутилмоқда.
Ҳисоб палатасининг ҳисоб-китобларга кўра, ушбу товар ва хизматлар нархининг ошиши, уларнинг истеъмол нархлари индексини ҳисоблашдаги вазнидан келиб чиқиб, умумий индекс миқдорининг 1,52 фоиз даражага ошишига олиб келади.
2022 йилда электр энергияси ва табиий газ нархи ошиши мумкин
2022 йилда электр энергияси ва табиий газ нархи ошиши мумкин