ТОШКЕНТ, 11 ноя —Sputnik. Америкаликлар Қора денгизда узоқ муддатга ўрнашиб олиш йўлини топганга ўхшайди. АҚШнинг Олтинчи флоти “Россия таҳдиди”га қарши НАТО давлатлари билан ҳамкорликда Қора денгизга кириб келиш йўлини изламоқда. Бунинг оқибатлари қандай бўлиши мумкинлиги ҳақида мақоламизда батафсил танишинг.
Машқлардан мақсад
Ҳарбий денгиз ўқув машқларига Олтинчи флот флагмани “Блю Ридж”тоифасига мансуб бўлган “Маунт Уитни” бошқарув кемаси етакчилик қилмоқда. Ушбу кема Қора денгизга 2014 йилдан буён учинчи маротаба кириб келмоқда. “Маунт Уитни” – энг замонавий радоэлектрон ускуналар, алоқа ва разведка воситалари билан жиҳозланган сузувчи штаб бўлиб, қўмондонликка бутун қўшинни бошқариш учун керак бўладиган оператив маълумотларни етказиб бериш билан шуғулланади.
Флагман Қора денгизга "Портер" ракета ташувчи эсминеци ҳамда "Джон Лентхолл" танкери ҳамроҳлигида кириб келди. Уч кемадан иборат гуруҳга НАТОнинг ҳудуддаги иттифоқчилари ҳамда Европадаги базаларда жойлашган АҚШ ҳарбий авиацияси кўмак бериб турибди. Самолётлар орасида ядровий қурол ташишга қодир бўлган B-1B стратегик бомбардимончилар ҳам бор.
Флагманский корабль шестого флота США Mount Whitney в порту Таллина
© Sputnik / Александр Заболотный
/ Россия Мудофаа вазирлиги Россия ҳудуди яқинида ўтказилаётган АҚШнинг ушбу режадан ташқари ўқув-машқларини вазиятни беқарорлаштирувчи деб ҳисоблайди.
“Уларнинг мақсадларидан бири Украина ҳудудини ҳарбий ўзлаштириш”, - деб аниқлик киритишди вазирликда. – Машқларда америка ҳарбий денгиз флотидан ташқари тактик, патрул ва стратегик авиациядан фойдаланиш ҳамда Болгария Грузия Румыния Туркия ва Украина ҳарбий кучлари иштироки режалаштирилаётгани, фақат бир нарсадар дарак бериши мумкин – Киев Донбассни куч билан эгаллаб олишга қарор қилганда ҳарбий ҳаркатлар театрини ўрганишни.
Америка кемаларининг Қора денгизга келишидан олдин бир неча “медиа зарбалар” берилган эди. Октябрь охирида Politico нашри “Кремль Украина ҳудудига бостириб кириш мақсадида чегара яқинида қўшин тўпламоқда” деб “сенсация” эълон қилган эди. Бунинг далили сифатида улар Ельня шаҳри яқинидаги ҳарбий қисмнинг спутник суратини чоп этишди. Ғарб ОАВлари ушбу повокацион хабарни дарҳол қўлма-қўл тарқатишди. Аслида эса Смоленск вилоятида жойлашган ушбу шаҳардан Украина чегарасигача 250 кмдан узоқ.
Ноябрь ойининг бошида МРБ бошлиғи Уильям Бернс музокаралар ўтказиш мақсадида Москвага келган эди. CNN хабарига кўра, ушбу ташрифдан мақсад — "Россиянинг Украина чегараси яқинида қўшн тўплаётганидан АҚШ хабардор эканлиги ҳақида огоҳлантириш эди. Эҳтимол разведка бошлиғи ҳам Politico журналистлари каби жуғрофиядан бехабардир.
Буям майли, лекин Пентагон ҳам шу куйни чалмоқда. “Биз Россия ҳарбийларининг Украина чегараси атрофидаги ҳаракатларидан хавотирга тушмоқдамиз, - деди Америка Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Жон Кирби. – Биз Россиядан ўз ниятларини очиқлашни сўраймиз. Улар аслида у ерда нима қилмоқда”
Россия ТИВининг расмий вакили Мария Захарова буларнинг барчасини фейк-кампания деб атади. Лекин Ғарбда Россияга қарши ахборот кампанияси аллақачон ишга туширилган ва тобора кучайиб бормоқда. Уни тўхтатадиган киши йўқ. Яқинда республикачи конгрессмен Майк Роджерс ва Майк Тернер Украинага қурол-аслаҳа етказиб бериш ва Қора денгизга жанговар кемаларни юборишни таклиф қилган эди. Мақсад - “агрессияга қарши туриш ва жавоб бериш”.
Гуруҳ тўплаш керак
1936 йилда имзоланган Монтре конвенциясига кўра, Қора денгиз атрофида жойлашмаган мамлакатнинг ҳарбий флоти умумий сиғими 30 минг тоннадан ошмаслиги керак. Бугун Қора денгизда турган Олтинчи флотнинг уччала кемасининг умумий оғирлиги ушбу лимитга зўрға сиғмоқда. Айнан ана шу юридик чекловлар туфайли АҚШ шу кунгача Босфор бўғози орқали ўз флотининг асосий зарба кучи – сиғими 80 минг тонна бўлган атом авиаташувчиларини бирор маротаба олиб ўтмаган.
Бу албатта Вашингтонга ёқмайди. Учта кема, қанчалик замонавий бўлмасин Россиянинг Қрим ярим оролида жолаштирилган ҳарбий кучлари ҳамда Қора денгиз флотини енгиб ўта олмайди. Монтре конвенциясини тўғридан тўғри бузишга америкаликлар журъат эта олишмайди – айниқса тинчлик вақтида. Улар “вариант” қидиришмоқда.
Вашингтоннинг сиёсатчилар орасида нуфузли бўлган The Hill нашри, АҚШ ҲДФ лейтенант-коммандери Брайан Харрингтоннинг "Америка ва НАТО Россиянинг Қора денгиздаги етакчилигига чек қўйиши керак" мавзули мақоласини чоп этди. Муаллиф ёзишига кўра, Қрим ва Россия ҲДФда жойлаштирилган "Бастион" ва "Калибр" русумли ракета мажмуалари Москвага жуда кенг ҳудудни “ёпиб” қўйиши мумкин. Яъни (Anti-Access, Area Denial, A2AD). Ушбу ибора остида, ҳарбий тўқнашув вақтида АҚШ қўшинлари кирган тақдирда жуда катта йўқотишга дуч келиши мумкин бўлган ҳудуд тушунилади.
A2AD ҳудудларни фақат жуда кўп сонли қўшин ва ўт очишда технологик устунлик ёрдамида енгиб ўтиш мумкин. Шу мақсадда Харрингтон Монтре конвенцияси чекловларини айланиб ўтишни таклиф қилмоқда. Унга кўра, НАТОга аъзо бўлган ҳар бир давлат Қора денгизга 2ғ3та кема юбориши керак. Ўшанда улар мутлақ енгилмас бўлади, деб ҳисоблайди денгизчи.
Жавоб чораси бор
Халқаро шартномаларни бундай менсимаслик, албатта пайқалмасдан қолмайди. Россия буни ҳудудий урушга тўғридан-тўғри тайёргарлик кўриш деб ҳисоблайди. Ҳудудий уруш эса жуда тез ядровий жаҳон урушига айланиб кетиши мумкин. Вашингтон ва Брюссель бундай эскалацияни амалга оширишга журъат этиши амри маҳол. Лекин Россиянинг Қора денгиздаги чегараларини пайпаслаб кўришга уринишлр сони тобора ошиб бормоқда.
АҚШ бу ҳаракатларда ёлғиз эмас. Ўқув машғулотларда қўшниларимиз Грузия ва Украина флоти ҳам иштирок этмоқда. Биз (Россия) ҳам ўз машғулотларимизни ўтказмоқдамиз – ва келажакда ҳам ўтказишда давом этамиз", — деб изоҳ берди АҚШ кемаларининг ташрифига мудофаа вазири Сергей Шойгу.
Дарҳақиқат, Ғарб давлатларининг ҳарбий-денгиз машқларига қарши Россия ҳар сафар ўз машқларини ўтказади. Яқинда "Адмирал Эссен" фрегати Россия кемалари жойлашган ҳудудни ракета ва ҳаво зарбасидан ҳимоя қилиш машқини бажарди. Ҳарбий кема барча ўқув нишонларини муваффақиятли кузатувга олиб зенит қуроллардан уларни йўқ қилди.
Ундан ташқари денгизга кемаларга қарши кураш кучлари - "Ейск" ва "Касимов" кичик кемалари чиқишди. Қора денгизда жойлашган 636.3 "Варшавянка" лойиҳасига мансуб олтита дизель-электрик сув ости кемаларнинг фаолияти махфий, лекин улар бу ерга ўз қуролини намойиш қилиш учун келган барчани туну-кун кузатиб турганига шубҳа йўқ.