ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Туркияда Мидас исмли мушук туғма генетик аномалия туфайли ижтимоий тармоқ юлдузига айланди ва ўз уйини топди. Мушукнинг сурат ва видеолари Instagram’да жойлаштирилди.
Кадрларда унинг қулоқ ичида яна иккита кичик қулоқ борлигини кўриш мумкин.
Ladbible портали ёзишича, кичик қулоқлар жониворнинг эшитишига халақит бермайди.
Дастлаб Мидас жониворлар вақтинча сақланадиган бошпанада яшаган, унинг ходимлари мушукчанинг суратларини ижтимоий тармоқларда жойлаштиришди. Тўрт ойлик бўлганида, уни мушук ва ити бўлган туркиялик аёл олиб кетди. Энди мушукчанинг интернетда саҳифаси бор, айни вақтда 22 минг киши обуна бўлган.