“Соғлом турмуш тарзи” фойдаланувчиларини кўпайтириш учун қўшимча 60 млрд сўм ажратилади

Жорий йилда платформа фойдаланувчиларига 18 миллиард сўм тўлаб берилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 ноя – Sputnik. 2022 йилда “Соғлом турмуш тарзи” платформаси фойдаланувчилари кўламини кенгайтириш учун қўшимча 60 миллиард сўм ажратилади.
Президент Шавкат Мирзиёев юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва уларни даволаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган йиғилишда Молия вазирлигига тегишли кўрсатма берди.
Қайд этилишича, “Соғлом турмуш тарзи” платформаси фойдаланувчилари 600 минг нафарга етган. Уларга 18 миллиард сўм тўлаб берилган.
“Молия вазирлигига келгуси йилда бу тизимдан фойдаланувчилар кўламини кенгайтириш учун 60 миллиард сўм ажратиш бўйича кўрсатма берилди”, - дейилган хабарда.
Маълумки, юрак-қон томир касалликларнинг асосий сабабларидан бири – нотўғри турмуш тарзи. Тўғри овқатланиб, кўпроқ пиёда юрадиган одамларда бундай хасталик кам учраши халқаро илмий ташкилотлар томонидан исботланган.
Кўп пиёда юрганларга пул энди кимнинг ҳисобидан тўлаб берилади?