Россияда янги С-550 зенит ракета тизими яратилмоқда

Россия мудофаа вазири янги С-550 зенит ракета тизими яратилаётганини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 ноя – Sputnik. Россиялик мутахассислар С-550 зенит ракета тизимини яратишмоқда. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу маълум қилди, дея ёзади РИА Новости.
Шойгу ноябрь бошида Сочида бўлиб ўтган йиғилишларда Россия етакчиси Владимир Путин “маҳаллий ҳаво ҳужумига қарши мудофаа-ракетага қарши мудофаа тизимларини ривожлантириш муҳимлигига алоҳида қаратганини” таъкидлади. Шунингдек, Путин мамлакат Қуролли кучларига С-350, С-500, С-550 тизимларини етказиб бериш қайд этган.
Шу билан бирга Россия мудофаа вазири янги тизимнинг бирор бир хусусиятларини очиқламади.