Ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига қандай ёрдам берилмоқда?

Йил бошидан 10 минг 951 нафар фуқарога моддий ёрдам кўрсатилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 7 минг 992 нафар меҳнат мигрантига ҳуқуқий ёрдам, 288 минг 352 нафарига маслаҳат хизматлари, 6 минг 194 нафарига ижтимоий ёрдам, 10 минг 951 нафарига моддий ёрдам кўрсатди.
Хусусан, 5 минг 984 нафар меҳнат мигрантига бир марталик моддий ёрдам ажратилди.
Меҳнат мигрантларини Россияга юбориш пилот лойиҳаси бошланди
308 нафар меҳнат мигранти вақтинча хостелга жойлаштирилди.
Хорижда вафот этган 361 нафар фуқаро жасади олиб келинди.
408 нафар хорижда қийин аҳволда қолган фуқаролар қайтарилди.
Оғир тан жароҳати олган 12 нафар меҳнат мигрантининг тиббий хизмат харажатлари қоплаб берилди.
Меҳнат мигрантларининг иш берувчилар томонидан тўланмай турган қарийб 892,1 минг АҚШ доллари миқдоридаги иш ҳақи ва пуллик компенсациялари ундириб берилди.