Аҳолининг неча фоизи хориждан пул ўтказмалари ҳисобига яшаши маълум бўлди

Аҳолининг неча фоизи маош, тадбиркорлик ва хориждан пул ўтказмалари ҳисобига яшаши маълум бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 ноя - Sputnik. Тошкентда аҳолининг 70% маош ҳисобига яшаши маълум бўлди. Бу ҳақида Марказий банк эълон қилган таҳлилий маълумотда айтиб ўтилган.
Ўзбекистон аҳолиси орасида даромади 7 миллион сўмгача бўлган фуқаролар улуши 86%ни ташкил қилмоқда, дейилган хабарда. Ушбу кўрсатгич 2 кварталга нисбатан 3%га яхшиланган.

Бунда, аҳолининг деярли 70% - асосий даромад манбаи сифатида ойлик иш ҳақини кўрсатган. Шунингдек 15 % - тадбиркорлик фаолиятинини қайд этган. Хориждан пул ўтказмалари ҳисобига яшайдиганлар сони эса - 3,4% ни ташкил қилган.

Тошкентда ойлик маошга кун кечираётганлар улуши 68,8%ни ташкил қилган бўлса, вилоятлар кесимида бироз камроқ. Хусусан - Бухорда 61%, Андижонда 58,7%, Тошкент вилоятида 58,1%.
Асосий даромадни тадбиркорликдан оладиганлар улуши Навоий вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Наманган ва Харазм вилоятларига тўғри кели.
МБ ҳисоботига кўра, 2021 йилнинг 3 чорагида чакана савдо айланмаси салкам 10% (9,8%) ва хизматлар айланмаси салкам 20% (19,5%)га ўсган.