Саратонни даволашнинг самарали усули топилди

Хитойлик онколог олимлар рак хасталигини даволаш усулини топишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 ноя – Sputnik. Хитойлик онколог олимлар саратон хасталигини токсоплазма паразити ёрдамида даволаш усулини топишди. Бу ҳақда “Journal for ImmunoTherapy Cancer” нашри эълон қилди, дея ёзади Ўзбекистон ССВ матбуот хизмати.
Унда айтилишича, мазкур паразит уй эгаси ҳужайраларида яшайди ва ўзидан кўп миқдорда инсон иммунитетини ҳимоя қилувчи оқсиллар чиқаради.
Тажриба давомида паразитнинг мутант штамми инъекция таркибида сичқонларнинг саратон ҳужайраларига иммун реакциясини қўзғатмасдан киритилган. Шундан сўнг неоплазмаларнинг ўсиш жараёни секинлашиб, кемирувчиларнинг омон қолиш даражаси ошгани кузатилган.
Саратон касаллигига ишора қилувчи бешта кутилмаган белги
Шифокорлар бу усул простата саратони ва болаларда учрайдиган кўплаб ўсма хасталикларини даволашда қўл келиши мумкинлигига умид қилишмоқда.
Аввалроқ россиялик шифокор саратон ривожланишига сабаб бўлиши мумкин бўлган маҳсулотларни санаб ўтган эди.