Президент Айдаркўлнинг экологик ҳолатини яхшилашни топширди

Шавкат Мирзиёев Айдаркўлда экотуризм ва балиқчиликни ривожлантиришни топширди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 ноя - Sputnik. Шавкат Мирзиёев 8 ноябрь куни бўлиб ўтган мажлисда мутассаддилар олдига Айдар-Арнасой кўллар тизимининг экологик ҳолатини яхшилаш бўйича аниқ вазифалар қўйди.
Хусусан, президент кўллар тизимида сув сатҳини барқарор сақлаш ва шўрланиш даражасини камайтириш, қирғоқлар бўйида 800 гектар ерда дарахт ва буталар экиш, экологик хавфсизликни кучайтириш ҳамда браконьерликни олдини олишни топширди.
Шавкат Мирзиёев провел совещание по развитию туризма на Айдаркуле
Ундан ташқари президент ушбу ҳудудларда экотуризм ва балиқчиликни ривожлантириш вазифасини қўйди. Бунинг учун сув ҳажмини барқарор сақлаш ҳамда биолоик хилма-хилликни таъминлаш зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев тадбиркорлари жалб қилган ҳолда, кўлларни ижарага бериш, кластер услубида балиқ етиштириш бўйча вазифаларни қўйди ва ушбу каби лойиҳаларни давлат томонидан қўллаб қувватлаш зарурлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Жиззах ва Навойи вилоятларида сайловдан олдин бўлиб ўтган учрашувларида Айдаркўл ва Арнасойда туризм ва балиқчилик бўйича лойиҳаларни ривожлантириш кераклигини таъкидлаб ўтган эди.
Маълумот учун, Айдра-Арнасой кўллар тизимида 2021 йилда 4 минг тонна балиқ етиштирилган. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра ушбу давр мобайнида Ўзбекистондан жами 70 275 тонна балиқ овланган.