Ўзбекистон гўштни асосан қайси давлатдан сотиб олмоқда

Ўзбекистон 9 ойда хориждан 21 109 тонна гўшт импорт қилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 ноя – Sputnik. 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон хориждан 21 109 тонна гўшт импорт қилган. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Гўшт импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6 865 тоннага ошган.
Ўзбекистон энг кўп гўшт импорт қилган давлатлар:
Беларусь – 14 403 тонна;
Қозоғистон – 3 220 тонна;
Украина – 2 018 тонна;
Россия – 559 тонна;
Молдова – 540 тонна.
Ўзбекистонда 2021 йилнинг 9 ойида 1,9 млн. тонна гўшт етиштирилган.
Аввалроқ Ҳукумат жорий йил 31 декабригача гўштни ҚҚСдан озод қилган эди.
Ўзбекистон Қозоғистондан гўшт ва сут маҳсулотларини олиб киришга рухсат берди