ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳар Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи бозорда аёл кишига нисбатан ноўрин хатти-ҳаракатни амалга оширгани айтилаётган видео тарқалди.
Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ҳозирда Тошкент ҳарбий округи қўмондонлиги ва Ҳарбий прокуратура мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишларини бошлади.
Текширув натижаси юзасидан қўшимча хабар берилади.