Бухорода Корея компанияси электромобиллар ишлаб чиқаради

Бухорода йилига 30 минг дона элетромобил ишлаб чиқарувчи қўшма корхона ишга тушиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 ноя - Spunik. Бухорода Жанубий Кореянинг Songuo Motors Co.,Ltd. компанияси билан ҳамкорликда электромобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, деб хабар қилмоқда ЎзА.
Ушбу лойиҳа Бухоро шаҳрида жойлашган “Ideal Lift” МЧЖ компанияси билан
ҳамкорликда йўлга қўйилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 1,210 млрд. долларни ташкил қилади. Корхона йилига 30 минг дона электромобил ишлаб чиқаришни режалаштирган. Маҳсулотни республика ичида ва ташқи бозорларда сотиш режалаштирилган.
–Лойиҳани амалга ошириш натижасида 450 нафардан зиёд ишсиз аҳоли бандлиги таъминланади, – дейди “Ideal Lift” МЧЖ раҳбари Комилжон Қудратов.
Электромобили южнокорейской компании Songuo Motors
Songuo Motors - Жанубий Кореяда 10 йил олдин электромобилларни лойиҳалаштиришни бошлаган. Бугунги кунда компания 4та платформада электромобилларнинг 5та моделини йирик узелли йиғиш (SKD) бўйича келишувга эришган.
Электромобили южнокорейской компании Songuo Motors
Компания 2022- 2025 йилларда Хитой, Индонезия, Покистон, Болгария, Нигерия, Камерун каби давлатларда электромобилларни оммавий ишлаб чиқришни бошлашни режалаштирган.
Электромобили южнокорейской компании Songuo Motors