ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Машҳур Rammstein гуруҳи солисти Тилль Линдеманн " Le jardin des larmes" қўшиғи учун янги клипи билан мухлисларни лол қолдирди.
Маълумки, видео Ўзбекистонда суратга олинди.
Линдеманн композицияни франциялик хонанда Zaz (Изабель Жеффруа) билан бирга ижро этган.
Ижрочилар дуэтни 2018 йилда ёзиб олишни режалаштирганди, аммо пандемия туфайли жараён кечиктирилди.
Уч йилдан сўнг Линдеманн ва Жеффруа Ўзбекистонга бориб, клипни суратга олишди. Клип 3 кун давомида тасвирга олинди.
Суратга олиш жараёни Ўзбекистон Туризм ва спорт вазирлиги кўмагида амалга оширилди.
Клип режиссёри - Rammstein ва Lindemann клипларининг муаллифи - Зоран Биҳач.