ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Синоптиклар Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларини қоплаган чанг бўронининг сунъий йўлдошдан олинган суратни эълон қилди.
Тошкент, Сирдарё, қисман Жиззах ва Фарғона вилоятларини чангли бўрон қоплади.
Қозоғистоннинг жанубий вилоятлари ва Тожикистоннинг қатор вилоятларида ҳам чанг ва қум бўронлари қайд этилди.
"Чанг-ғубор ҳодисаси билан боғлиқ хиралик Қозоғистоннинг жанубий вилоятлари, Тожикистоннинг қўшни Сўғд, Тошкент, Сирдарё, қисман Жиззах ҳамда Фарғона водий вилоятлари атмосферасини булут мисол қоплаб олганини кўриш мумкин.
Сурхондарё вилояти осмонида ҳам бироз хиралик мавжуд эканлиги тасвирдан аён.", - дейилган “Ўзгидромет” хабарида.
Сурхондарё вилояти осмонида ҳам бироз хиралик мавжуд эканлиги тасвирдан аён.", - дейилган “Ўзгидромет” хабарида.
5 Ноябр 2021, 18:49
Таъкидланишича, сўнгги 150 йил ичида Ўзбекистонда бундай чанг-ғубор ҳодисаси кузатилмаган.
Ҳозирда ҳавонинг ифлосланиш даражаси меъёрдан 3,3 бараварга ошиб кетган. Биринчи кунларда ҳаводаги чанг ва қум концентрацияси меъёрдан 30 баравар ошди.
Бир қатор вилоятларда автомобил йўлларида кўриш 500-1000 метргача, Тошкент шаҳрида эса 200 метргача пасайди.
4 ноябрь куни Тошкентда чанг миқдори рухсат этилган меъёрдан 5 баробарга, кейинроқ маҳаллий вақт билан соат 21:00 ва 23:00 орасида 30 баробаргача кўтарилгани қайд этилди ва пойтахт ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича дунёда биринчи ўринга чиқди. 6 ноябрь кундузи ҳавонинг исиши атмосферада чанг таркиби сезиларсиз камайишига олиб келди, аммо чангли ғубор бутунлай тарқалмади.
Чанг-бўрон туфайли тез ёрдамга чақириқлар сони ошди. 5-6 ноябрь соат 06:00 га қадар умумий чақириқлар сони 4,1 мингга етиб, нафас олиш билан боғлиқ мурожатлар сони 709 тани (жами чақириқларнинг 17,2 фоизи) ташкил қилди. Шундан аллергик реакциялар билан 36 та, бронхиал астма ҳуружи билан 122 та мурожаат бўлиб, уларнинг 11 таси госпитализация қилинди.