“Қалқон-2021” машғулотлари Жамбул вилоятининг “Гвардейский” ўқув маркази ва “Матибулоқ” дала-ўқув майдонида ўтказилди.
Ҳамкорликдаги машғулотлар ҳарбий хизматчилар учун синовларга бой бўлди.
Икки давлат ҳарбий хизматчилари шартли душманга қарши авиация ва артиллерияни қўллаган ҳолда ҳам тактик ҳаракатларни амалга оширдилар.
Улар янги қурол-аслаҳалар, бошқа муҳит, иссиқ ва совуқ об-ҳаво шароитларида ўзларининг қанчалар чиниққан ва чидамли эканликларини намойиш этишди.
Шартли душманга қарши тактик ҳаракатларни амалга оширилди.
Тактик машғулотларда ҳам гоҳ у, гоҳ бу давлатнинг иштирокчилари ўзига хос ёндашув ва манёврларини кўрсатиб беришди.
Пистирма ва босқинни амалга ошириш давомида ҳам икки давлат ҳарбий хизматчилари бир-бирини тушунган ҳолда белгиланган вазифани муваффақиятли амалга оширди.
Машғулот иштирокчилари учун амалий билимларини ошириб, ўзаро тажриба алмашиш имкониятини берди.