Ўзбекистон расман AIBA байроғини қабул қилиб олди

2023 йилда Тошкент илк бор бокс бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 ноя – Sputnik. Ўзбекистон бокс бўйича катталар ўртасидаги ЖЧ - 2023 мусобақасига мезбонлик қилади.
Сербия пойтахти Белград шаҳрида Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов ЖЧ мезбони учун бериладиган байроқни қабул қилиб олди.
Бокс. Шаҳобиддин Зоиров ЖЧда аламли мағлубиятга учради
25 октябрь - 6 ноябрь кунлари Белградда бокс бўйича эркаклар ўртасида Жаҳон чемпионати ўтказилди. Мусобақа якунига кўра, ўзбекистонлик боксчилар 1 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлишди. Жаҳон чемпионатида Абдумалик Халаков кумуш, Мадиёр Саидраҳимов эса бронза медалини қўлга киритди.
Ўзбекистонлик боксчилар ушбу мусобақада умумжамоа ҳисобида ўнинчи ўринни эгаллашди. Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги 2019 йилги ЖЧда умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишганди.