ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Коста-Рика 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни коронавирусга қарши эмлашни мажбурий қилган дунёда биринчи мамлакат бўлди, деб ёзади РИА Новости.
“Болалар ва ўсмирларнинг манфаатларини таъминлаш тамойилига мувофиқ <...> Эмлаш ва эпидемиология бўйича Миллий комиссия барча вояга етмаганлар учун коронавирусга қарши эмлаш мажбурий бўлиши тўғрисида қарор қабул қилди”, - дейилган мамлакат ССВ баёнотида.
Коста-Рика 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни эмлашни 2022 йил март ойида бошлашни режалаштирган. Мамлакат ССВ маълумотларига кўра, 12-19 ёшдаги ўсмирларнинг 73 фоизи аллақачон камида битта доза билан эмланган. Ҳукумат болаларни эмлаш учун Pfizer вакцинасининг тўрт миллионча дозасини харид қилади.
Россияда ҳам 12-17 ёшдаги ўсмирлар учун “Спутник V” вакцинасининг тадқиқотлари ўтказилмоқда. Тадқиқотлар бу вакцина билан икки марта эмланиш яхши ҳужайра иммунитетини шакллантиришга қодирлигини кўрсатган. Препарат ўзининг хавфсизлигини кўрсатган.
Ўзбекистонда 4 ноябрь ҳолатига кўра, 254 017 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланган.