Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришди

Сўз бошида Шавкат Мирзиёев сайловда иштирок этган барча фуқароларга ҳамда журналист ва блогерларга миннатдорлик билдирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 ноя - Sputnik. Бугун Ўзбекистон Олий Мажлисининг янги мажлислар залида Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросими бўлиб ўтмоқда.
Маросимда Қонунчилик палатаси депутатлари, сенаторлар, дипломатик корпус вакллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.
Шавкат Мирзиёев принял присягу президента
Президент қасамёдидан олдин Мажлислар залига Ўзбекистон байроғи, президент штандарти, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, муқаддас Қуръони Карим ва президентлик белгиси тантанали равишда олиб чиқилди.
Торжественный вынос символов Республики Узбекистан на церемонии инаугурации
Ўзбекистон Конституциясининг 92-моддасига биноан, Шавкат Мирзиёев қуйидаги сўзларни айтиб қасамёд қабул қилди.
"Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан", - деди президент.
Шундан сўнг Ўзбекистон мадҳияси янгради.
Шавкат Мирзиёев принял присягу президента
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон давлат байроғи, мадҳияси ва гербига, ҳамда президентлик Олий нишонига юксак ҳурмат бажо келтиришини айтди.
Торжественный вынос символов Республики Узбекистан на церемонии инаугурации