ТОШКЕНТ, 5 ноя - Sputnik. Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида совуқ сув таъминотида узилишлар кузатилмоқда, деб хабар қилмоқда "Тошкент шаҳар сув таъминоти".
"Пойтахт аҳолисининг асосий қисмини ичимлик суви билан таъминловчи “Қодирия” бош сув иншоотида юқори кучланишли электр таъминотида носозлик сабабли насос агрегатларида ўчиш ҳолати юзага келди. Шу туфайли Тошкент шаҳрининг қатор ҳудудларида ичимлик сув таъминоти билан боғлиқ узилишлар кузатилмоқда", - дейилган хабарда
Айни дамда электр таъминоти қайта тикланан ва ичимлик сув гидравлик режимини тиклаш бўйича тезкор чоралар кўрилмоқда. 2-3 соатда Тошкент шаҳри сув таъминоти ўз маромига қайтади. Юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз.
"Ўзсувтаъминот"дан олинган сўнгги хабарга кўра, "Тошкент шаҳридаги сув таъминоти соат 18:00 га қадар босқичма босқич тикланади".