ТОШКЕНТ, 5 ноя – Sputnik. Шу кунларда Тошкентда бўлиб ўтаётган Таэквондо бўйича Ўзбекистон чемпионатининг дастлабки ғолиблари аниқ бўлди, деб хабар қилмоқда МОҚ.
Таэквондо WT бўйича республика чемпионатининг биринчи кунида 5 вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди. Ундан аёллар орасид 62 ва 67кг вазн тоифаларида, эркаклар орасида 54, 58 ва 87 кгвазн тоифасида ғолиблар аниқланди.
Ўзбекистон терма жамоаси етакчилари Феруза Содиқова, Никита Рафалович ушбу мусобақада янги вазн тоифасида иштирок этишди. Хусусан Никита Рафалович 87кг, Феруза Содиқова 67кг вазн тоифаларида чемпионликни қўлга киритишди.
Дарвоқе, мусобақа томошабинлари орасида Токио Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашитов ҳам бор эди. Таеквондо бўйича Ўзбекистон чемпионати натижалари билан батафсил қуйида танишинг.