ТОШКЕНТ, 4 ноя – Sputnik. Россиянинг Ягона энергетика тизими оператори (СО ЕЭС) Марказий Осиё Электр энергияси кенгашида (МО ЭЭК) кузатвувчи мақомини олди, деб хабар қилмоқда "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ.
Хабарда айтилишига кўра, Россия операторига МО ЭЭКда кузатувчи мақомини бериш октябрь охирида Бишкекда бўлиб ўтган мажлисда қабул қилинган.
МО ЭЭК - маслаҳаилашувчи орган бўлиб, у 2003 йилда Қозоғистон ташаббуси билан ташкил қилинган. Унга Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикстон аъзо бўлишган. Кенгашнинг асосий вазифаси - Марказий Осиёда электр энергияси ишлаб чиқишни ривожлантиршни мувофиқлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдир.
Ушбу йилнинг август ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев МО давлатлари раҳбарларининг учинчи маслаҳатлашувлари давомида МО ЭЭК доирасида ҳамкорликни фаоллаштириш ва Кенгаш мақомини оширишга чақирган эди.