ТОШКЕНТ, 4 ноя - Sputnik. Ўзбекистонда 3 ноябрь куни коронавирусга чалиниш ҳолатлар сони 272тани ташкил қилди. Бу июнь ойидан буён қайд этилган энг паст натижа бўлди.
Россия ва дунёнинг аксарият мамлакатларда корнавирус кун сайин янги салбий “рекордлар” қайд этаётган бир пайтда ўзбекистонлик шифокорларнинг ушбу натижасини шубҳасиз муваффақият дейиш мумкин.
Ана шундай ижобий янгиликлар келиб турган кунда Sputnik мухбири Анна Черкасова ўзбкистонлик эпидемиологлар - тиббиёт фанлар номзоди, Вабо касаллиги профилактика маркази директори ўринбосари Дилмурод Мирзабаев ва ушбу марказ лабораторияси раҳбари Маруфжон Мадаминов билан видеоалоқа орқали боғланиб уларнинг мувваффақият сирларини билан қизиқди.
Бугунги кунда Ўзбекистонда жами касалланганлар сони 187 мингга яқин. Кунлик касалланиш ҳолатлари ҳам жуда кам. Бу сўзсиз бизнинг шифокорларимизни ҳам, ҳукуматимизни ҳам қувонтирмоқда. Менимча касаллар сони камайиши – бевосита вакциналаш жараёни билан боғлиқ, - дейди Марзабаев.
- Вакциналаш жараёни қандай кетмоқда? Одамлар қанчалик хайрихохлик билан эмланишга рози бўлмоқда? Мен эшитишимча ёз ойларида вакцина олишга қарши бўлганлар ҳам кўп бўлган экан?
Вациналашга бундай муносабат нафақат Ўзбекистонда, балким бутун дунёда кузатилган ҳолат бўлди. Ўзингиз биласиз Россияда ҳам вакцинага ишонмаганлар сони жуда кўп бўлди. АҚШ ва айри хорижий мамлакатларда оммавий вакциналашга қарши кампаниялар бўлди ва ҳозиргача давом этмоқда.
Бизда ҳам бошида кўпчиллик вакцинага ишонмаган эди. Улар орасида ҳатто шифокорлар ҳам борлиги вакцинага қарши бўлганлар сонини оширди. Бунинг оқибатида касалланиш ҳолатлари кўпайиши ҳам кузатилган эди. Лекин ҳозир вакциналаш жараёни изига тушиб олди десак бўлади.
Бунинг учун биринчи навбатда аҳолини ишончли ахборот билан таъминлашни йўлга қўйдик. Ўзбекистонда АОКАда ахборот маркази бор. Бизнинг мутахасисслар эпидемиологлар у ерда тез тез ОАВ вакиллари билан учрашиб туришади. Менимча бугунги кунга келиб аҳоли биз томонга юзи билан ўгирилмоқда.
Бугун биз пандемия вақтида аҳолини вакциналаш ҳақида ахборот билан таъминлаш қанчалик муҳим эканини тушундик, - дейди Маруфжон Мадаминов
Июль ойида, коронавирусннг янги тўлқини бошланиб, касаллар сони кўпая бошлаганда, биз ковид-марказларида касаллар қандай азоб чекаётганини кўрсатишга қарор қилдик. Ана шу репортажлар ҳам фуқароларни вакцина олишга ундаган яна бир кучли туртки бўлди.
Бугунга келиб аҳоли орасида кам сонли вакцинага қаршилар сақланиб қолган, лекин умумий эмланиш суръати яхши. Аҳолининг камида 63-64% камида вакцинанинг бир компонентини олган. Аҳоли орасида иммунитет секин-аста шаклланиб бормоқда.
Касаллик энг кўп қайд этилаётган ҳудудлар бу - Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидир. Бу ерда аҳоли зич яшаш билан бирга, эмланганишга қарши бўлган "ақллилар" сони ҳам анча кўп. Тошкентда мланганлар сони нисбатан кам - 48%. Яъни биз янги касаллар сони вакциналанганлар сони орасида аниқ корреляция (боғлиқлик) мавжудлигини кузатмоқдамиз.
Вакцина олишга ишонтириш йўллари топилди
Биз аҳолига ахборот етказишнинг яна бир ишончли йўлини топдик. Аҳолимизнинг аксарияти мусулмон бўлгани сабабли, улар ҳафтада бир маротаба жума намозига боришади. Биз уламоларни керакли маълумотлар билан таъминлаб турибмиз ва улар ҳам жума намозларида аҳолига вакцина олиш жоизлигини тушунтириб келишмоқда. Бундай ахборот тарқатиш натижасида бутун бошли оилалар вакцина олишга келмоқда.
Иккинчидан, шартнома асосида ўқийдиган талаблар вакцина олган тақдирда 10% чегирма берилмоқда. Бугун ушбу имтиёздан жуда кўп талабалар фойдаланмоқда.
- Ўзбекистонда аҳоли қайси вакцинани олишга кўпроқ қизиқмоқда? Ўзбек-хитой вакцинасининг самарадорлиги қандай?
Бугунги кунда Республикада олтита вакцина қўлланилмоқда: ZF-UZ-VAC 2001, "Спутник V", AstraZeneca, Moderna, Pfizer/BioNTech, CoronaVac (Хитой). Фуқаролар ўзлари ишонган вакцинани танлаб олишлари мумкин. Уларда иккитаси Ўзбекистоннинг ўзида ҳам ишлаб чиқарилмоқда.
ZF-UZ-VAC 2001- ўзбек-хитой вакцинаси уч дозадан иборат, рекомбинант услубда тайёрланган вакцина ҳисобланади. Яъни, унинг таркибида коронавирус генетик дарахтининг айрим “шохлари” олинган холос. Бошқа балластлар йўқ. Шу сабабли у одам организмини жуда юмшоқ таъсир қилади.
Бошқа вакциналарга нисбатан, салбий таъсири жуда кам. Биз шунча вақтдан буён қўллаётган бўлсак, унинг оғир оқибатларга олиб келиши тугул, кучли реакция бериш ҳолатларини берганини ҳам кузатмадик.
Бу янги турдаги вакцина бўлиб, биз бундай вакциналар устуворликларини пандемиядан анча олдин синаб кўришга улгурган эдик. Хусусан, 2001 йилда Ўзбекистонда В-геппатитига (сариқ касал) қарши оммавий эмлашда синаб кўришга улгурган эдик. Биз 2001 йилда миллий эмлаш календарига ушбу вакцинани киритган бўлсак, ҳозирги кунга келиб ўша вақтда эмланган болалар орасида бирорта ҳам В-геппатитига чалиниш ҳолатлари учрагани йўқ.
Биз коронавирусга қарши қўллаётган вакцинамиз ҳам худди шунга ўхшаш. Ушбу технология асосида тайёрланган. Ушбу вакцинани Ўзбекистонда ишлаб чиқариш бошлангани – бизни қувонтирадиган яна бир факт бўлди.
“Спутник V” – Ўзбекистонда жуда катта обрўйга эга. Одамлар уни “ўзимизнинг вакцина” деб ҳисоблайди. Чунки бир вақтлар биз битта давлат бўлганимиз ҳали кўпчилликнинг эсидан чиққани йўқ. Ўзбекистонга олиб келинганидан сўнг кўпчиллик уни олишга шошилди.
“Спутник V” - умуман жуда яхши, сифатли, юқори самарали вакцина. Эмаланганлар орасида касаллар учраб туради, лекин жуда енгил ёки ўртача кўринишди.
Зангиотада ташкил қилинган махсус клиникамизга олиб келинган касалларнинг 98% вакцина олмаганлар, 2 % вакцина олганлар бўлиб чиқди. Лекин эмланганларда касаллик жуда енгил кечди.
Менинг ўзим ҳам эмланганимдан сўнг касал бўлдим ва касаллик ёшим ва бошқа касалликларимни ҳисобга олган ҳолда ўртача ўтди.
- Қайта вакциналаш ҳақида нима дейсиз?
- Бизда ҳозир дастлабки эмланганларга бустер вакцина қилиш вақти яқинлашиб келмоқда, лекин биз бу жараённи ҳали бошламадик. Чунки биз бу борада ЖССТ тавсияларини кутмоқдамиз.
Маълумки, ЖССТ ҳозирча ҳеч кимга қайта вакциналашни тавсия этгани йўқ. Сабаб – дунёнинг барча мамлакатлари ҳозирча етарлича асосий вакцина олгани йўқ. Эҳтимол бунга кейинроқ тухсат берилар.
Бизда ҳозир болаларни 12 ёшдан вакцинация қилиш бошланган. Шу кунга қадар бизда 215 мингга яқин бола эмланган. Бу жараён ихтиёрий бўлиб, болани эмлаш ёки эмламаслик ҳақидаги қарорни ота-оналар қабул қилишади.
- Иқлимнинг коронавирусга қарши иммунитетга таъсир кузатилдими?
- Биз бошида иссиқ климат бизни вирусдан ҳимоя қилишга ёрдам беради деб умид қилган эдик. Менинг ўзим ҳам ёзда касаллик камайишига ишонган эдим, лекин иқлим шароитлари касаллик тарқалишига сезиларли таъсир қилмаслигига амин бўлдик.
Менимча бизнинг урф-одатларимиз ҳам бироз ёрдам берди. Масалан, мусулмонлар кунига 5 маротаба намоз ўқийди ва ҳар сафар намоздан олдин таҳорат қилади. Таҳорат – бу шахсий гигиена дегани.
Яна бир сабаб, бизда шимолий мамлакатларга қараганда витаминга бой, сифатли мевалар ҳам кўп. Балким бу ҳам бироз ёрдам берган бўлса ажаб эмас.
- Хулоса қилиб айтганда, COVID-19га қарши курашда Ўзбекистоннинг асосий муваффақиятлари нимада?
- Биринчи навбатда, Ўзебкистон ҳукумати, пандемиянинг энг бошидан мутахассисларга қулоқ солиб, ковид ва карантин марказлари ташкил қилди. Хориждан келаётган фуқаролар карантинга жойлаштирилди. Бу дори ва вакциналар бўлмаган вақтда касаллик кенг тарқалишини олдини олди.
Иккинчидан, биз пандеми вақтида аҳолини сифатли ва ишончли ахборот билан таъминлаш қанчалик муҳим эканини тушундик. СанЭпидем хизматимиз раҳбари Нурмат Атабеков нафақат ўз соҳасининг мутахассиси, балким жуда яхши оратор ҳам бўлиб чиқди. Ҳозирги кунда аҳоли интернетдаги ҳар хил манбааларга эмас - мутахассислар гапига ишонишга ўрганган.
Учинчидан, аҳолини вакциналашга ундашнинг турли йўлларини топиш. Масалан имом-хатиблар орқали, талабаларга чегирма бериш орқали ва ҳо казо.
Яна бир масала – бу дунёда вакциналар тўғрисидаги маълумотлар жуда сиёсатлашганини қайд этиш мумкин. Масалан ЖССТ нима сабабдан шу кунга қадар кўплаб мамлакатларда ўз самарадорлигини тасдиқлаган “Спутник V” вакцинасини тан олмаяпти? Менимча биологияни сиёсатдан ажратиш керак, - деди мутахассис.
Бу борада Ўзбекистон ва Россия орасида йўлга қўйилган ҳамкорликни самарали деб аташ мумкин. Ўзбекистонда “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқариш билан бир вақтда Россия тиббий йўналишдаги илмий институтлари билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Яқин вақт ичида Ўзбекистонлик эпидемиологлар Москвагадаги Гамалея номидаги Миллий Эпидемиология марказига ташриф буюриши кутилмоқда.
Интервьюнинг тўлиқ шакли билан Sputnikнинг Youtube каналида танишинг.