Ўзбекистонда ОТМлар рейтинги эълон қилинди

Ўзбекистоннинг 62та олий таълим муассасаси фаолияти 2020 йил якунларига кўра 20дан ортиқ индикаторлар бўйича баҳоланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 ноя - Sputnik. Ўзбекистон Олий таълим муассасаларининг миллий рейтинги эълон қилинди. Бу ҳақида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот анжуманида маълум бўлди.
Рейтингнинг юқори ўринларида
1.
Тошкент ирригация ва қишлоқ ХММИ
2.
Ўзбекистон миллий университети
3.
Тошкент тиббиёт академияси
4.
Самарқанд давлат университети
5.
Тошкент молия институти
6.
Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
7.
Ўзбекистон халқаро ислом академияси
8.
Тошкент давлат шарқшунослик университети
9.
Навоий давлат кончилик институти
10.
Бухоро давлат тиббиёт институти
Рейтингни ҳисоблашда ОТМларнинг қатор кўрсатгичлари ҳисобга олинган. Хусусан, Инспекция томонидан қуйидаги 4та йўналишда 20дан оритқ индикаторлар ҳисобга олинган: (1) Илмий тадқиқот фаолияти, таълим-фан ва ишлаб чиқариш интеграцяси, (2) Ўқув-методик фаолият ва ўқитиш сифати, (3) Талабалар билими, битирувичлар сифати, (4) Спортни ривожлантириш.
ОТМлар рейтинги 2021
Сўнгги ўринларда эса Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти, Навоий давлат педагогика институти, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти, Нукус давлат педагогика институти, Қўқон давлат педагогика институтлари ўрин олган.
2020 йил якунларига кўра тузилган ОТМлар рейтингида жами 62та олийгоҳ фаолиятига баҳо берилган. Инспекция қайд этишига кўра ўтшган йили ушбу рейтингда 57та ОТМ иштирок этган эди.
Таълим назорати инспекцияси томонидан ўтказилган сўровга кўра, бугунги кунда ўзбекистонлик иш берувчиларнинг ярми ёш мутахасиссисларнинг билим даражасидан, ОТМларнинг иш берувчилар билан ҳамкорлик даражасидан қониқмайди. Инспекция томонидан ўтказилган сўровда 26 476 нафар респондент иштирок этган.