ТОШКЕНТ, 4 ноя - Sputnik. Ўзбекистонда илк бор регби-7 спорт тури бўйича ОТМ талабалари орасида республика чемпионати ўтказилмоқда, деб хабар қилмоқда МОҚ.
Миллий университетининг бош стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилаётган мусобақада 12 та аёллар ва 16та эркаклар жамоалари иштирок этиши режалаштирилган.
Регби-7 бўйича биринчи Ўзбекистон чемпионати мусобақалари 4-5 ноябрь кунлари аёллар, 6-7 ноябрда эса эркаклар ўртасида бўлиб ўтади.
МОҚ хабарида айтиишига кўар, ушбу мусобақалар ёшлар орасида регби спортини янада оммалаштириш, талабалар орасидан терма жамоага муносаиб спортчиларни саралаб олиш имконини беради.
Регби-7 (Rugby sevens) — XIX аср охирида Шотландияда пайдо бўлган спортнинг жамоавий туридир. Ўйинда ҳар бири 7 футболчидан иборат икки жамоа иштирок этади. Спортчилар вазифаси тўпни рақибнинг ички ҳудудига олиб бориш. Регби спорти спортчиларнинг бир-бири билан контакт қилиш (тўқнашиш, итариш, тўхтатиб қолиш) имкониятини назарда тутади.