ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Тадқиқотлар коронавирусга қарши бир компонентли “Спутник Лайт” вакцинаси беморлар учун хавфсиз ва самарадор эканини кўрсатди. Тадқиқот натижаларини The Lancet илмий журнали чоп қилди, дея ёзади Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси матбуот хизмати.
Тадқиқот давомида вакцинани олганларда ножўя таъсир енгил ёки ўртача бўлган. Жиддий ножўя таъсирлар қайд этилмаган.
Бир компонентли “Спутник Лайт” вакцинаси ҳам мустақил, ҳам қўшимча вакцина сифатида қўлланилганда самарадор ҳисобланади. У 15 тадан зиёд мамлакатларда рўйхатдан ўтган. Яна 30 та давлатда рўйхатдан ўтказиш жараёнлари амалга оширилмоқда.
Гамалея номидаги марказнинг олдинги тадқиқотлари “Спутник Лайт” коронавируснинг дельта-штаммига қарши эмлангандан уч ой ўтиб 70 фоиз самарадорлигини кўрсатган эди. Тадқиқотда Москвада эмланган 28 минг киши қатнашган.