Тез орада барча тармоқларга уланиш тикланади - Асадов

Бугун Ўзбекистонда Telegram, Facebook, Instagram фойдаланувчилари алоқа тезлиги чеклангани ҳақида хабар қилишган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 ноя - Sputnik. Тез орада барча тармоқларга уланиш тикланади - деб хабар қилди президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
"Ҳукумат кўрсатмасига асосан "Ўзкомназорат" томонидан бир ёқлама, узоқни ўйламай қилинган ҳаракат ҳақида Президент хабар топдилар. Ўйлайманки, тез орада барча тармоқларга уланиш тикланади", - дейилган хабарда.
Бугун Ўзбекистон ижтимоий тармоқларида узилиш ва алоқа тезлиги чеклангани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Хусусан Telegram, Facebook, Instagram фойдаланувчилари алоқа тезлиги чеклангани ҳақида хабар қилишган эди.
Ўзбекистонда Telegram, YouTube, Instagram, Facebook, Odnoklassniki фаолияти чекланди