“Сиёсий хушмуомаласиз”: Эксперт Байденнинг Путин ҳақида айтган гапига баҳо берди

Жо Байден Россия ва Хитойни Глазгода бўлиб ўтаётган иқлим ўзгаришига бағишланган анжуманда иштирок этмасликда айблаган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 ноя - Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден иқлим ўзгаришига бағишланган G26 анжуманида Путин ҳақида айтган гапларига баҳо берди.
Жо Байден Россия ва Хитой етакчиларини иқлим ўзгаришига бағишланган ушбу саммитга келмасликда айблаган эди. АҚШ президенти айтишига кўра Россия ва Хитой етакчилари Глазгодаги саммитга келмай ва бундан олдин Римда бўлиб ўтган "ката йигирматалик" G20 саммитида иштирок этмай - “хато қилишган”.
Байденга кўра, Путин иқлим ўзгаришига қарши бирор нима қилишни режалаштираётгани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Хитой эса бунақа тадбирларда умуман иштирок этмайди.
“Путин ҳақида ҳам шу гапни айтиш мумкин. Унинг давлатида тундра ёнмоқда, унинг иқлим билан жиддий муаммолари бор, лекин у ҳеч нарса демайди”, - деб Байденнинг сўзларини келтиради РИА Новости.
Sputnik радиоси эфирида Молия институтининг ижтимоий фанлар факультети декани, сиёсий фанлар номзоди Александр Шатилов Байденнинг сўзларини изоҳлаб берди. Эксперт хулосасига кўра, ушбу гаплар остида маълум сабаб бор.
“Ушбу баёнотнинг мазмуни одатдагидек: Россия ва Хитойни иқлим масалаларига бефарқ бўлишда айблаш, Ғарб жамияти олдида уларнининг обрўйига путр етказиш. Маълумки, сўнгги йилларда ғарбда экология ва яшил энергетика мавзуси жуда оммавий.
Лекин айтиш жоизки, Глазго саммити кун тартибида кўрилаётган масалалар – бизнинг масалалар эмас. Бизнинг ҳозир Ер шари ҳароратининг бир даража исишидан бошқа муҳимроқ муаммоларимиз бор. Ундан ташқари энг йирик энергия манбаалари етказиб берувчи давлатлардан бири бўлган Россияни ушбу саммитда кескин танқид остига олиш режалаштирилган эди.

Аслида эса муаммолар сабаби Ғарбнинг ўзи: улар дастлаб ёппасига яшил энергетикага ўтишни бошлади, кейин эса энергетика бозорларида инқироз юзага келди. Бу бизнинг муаммомиз эмас. ... Шу сабабли ҳам Россия, АҚШ билан қарамақаршилик ва ўта кучли сиёсий босим шароитида, “сиёсий хушмуомалалик” қилиши шарт эмас ", – деб ҳисоблайди Шатилов.

Маълумот учун, бундан бироз олдин Владимир Путин видеомурожаат шаклида Глазгода бўлиб ўтаётган иқлим анжумани иштирокчиларига мурожаат қилган эди. Ўз нутқида Россия президенти мамлакатда ўрмонларни сақлаб қолиш учун қилинаётган ишларни санаб ўтган эди.
Россия 2060 йилга қадар нейтрал углеродли иқтисод қуради – Путин