Самарқандда топилган қадимий тошлар юзасидан маълумот берилди

Топилган иккита қабртош XVII асрга оид эканига айтилмоқда. Тадқиқот ишлари давом этмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Маданий мерос агентлиги Самарқанд шаҳрида топилган қадимий артефакт юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, Самарқанд археология институти ва СамДУ тарих факультети ходимлари шаҳар аэропорти ҳудудини реконструкция қилиш жараёнида топилган артефактларни бориб ўрганишган.
1 / 3
Артефакты, найденные в Самарканде во время раскопок
2 / 3
Артефакты, найденные в Самарканде во время раскопок
3 / 3
Артефакты, найденные в Самарканде во время раскопок
Ўрганиш жараёнида ўлчами 154х50х34 сантиметрли сандиқ шаклидаги қабртош оқ мармардан ишлангани, тошнинг усти ва ён томонида “Бақара” сурасининг 254, 256-оятлари туширилгани маълум бўлган.
Қабртошнинг айрим қисмлари яхши сақланмагани, шахснинг дафн этилган вақти ва тўлиқ исм-шарифи ҳақида маълумот олиш мураккаблашмоқда. Дастлабки кўздан кечириш натижасида унда “Оқила биби” деб ёзилгани аниқланган.
Иккинчи қабртош қора мармар тошдан ишланган. Унда ҳижрий 1049 (1659) йил санаси битилган. Ўлчами 116х37х25 сантиметр. Қабртош соҳибининг исми ёзилган томонига шикаст етгани сабабли ҳозирча бу борада маълумот мавжуд эмас.
Қабртошлар Самарқанд ўлкашунослик музейига олиб борилган. Тадқиқот ишлари давом этмоқда.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги аэропорт яқинида қадимий тошлар топилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Ўзбекистондаги “динозаврлар қабристони”да ноёб топилма аниқланди