Қорақалпоғистондаги аянчли ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

“Кипчоқ-Манғит-Туркманистон” автомобиль йўлида юк ташувчи мотоцикл ҳайдовчиси кескин ортга бурилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Қорақалпоғистондаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши ҳалок бўлди, яна уч киши жабрланди.
ИИВ ЙҲХББ хабарига кўра, ҳодиса 1 ноябрь куни соат 18:00 ларда Амударё туманидаги 4-Р181 “Кипчоқ-Манғит-Туркманистон” автомобиль йўлининг 12-13 километрида рўй берган.
53 ёшли юк ташувчи мотоцикл ҳайдовчиси У.Ю. ҳаракатланаётиб, кескин ортга бурилган. Унинг ортидан келаётган “Nexia” мотоцикл билан тўқнашиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. У ерда "Isuzu" юк автомобили билан тўқнашган.
Сурхондарёда фожиали ЙТҲ: ҳайдовчи 12 ёшли қизни уриб юборди
Натижада “Nexia” йўловчиси 61 ёшли А.Р. воқеа жойида вафот этган. Унинг 4 ёшли набираси Б.Р. шифохонада вафот этган.
“Nexia” ҳайдовчиси ва яна икки нафар йўловчи оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.