ТОШКЕНТ, 3 ноя - Sputnik. Бугунги кунда Ўзбекистонда энг кам маош қанча? Ушбу ва иш ҳақи, пенсия ва базавий ҳисоблаш миқдорига доир яна қатор саволларда Huquqiy axborot телеграм канали жавоб берди.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида маош ва ижтимоий тўловлар миқдори:
меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 822 000 сўм;
ёшга доир энг кам пенсиялар – 565 000 сўм;
белгиланган ёшга доир энг кам пенсия — 623 000 сўм;
ёшга доир пенсия олувчи ногиронлиги бўлса — 623 000 сўм;
болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар нафақаси – 622 000 сўм;
базавий ҳисоблаш миқдори – 270 000 сўм;
пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 289 000 сўм;
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 440 000 сўм;
иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 440 000 сўм;
Ундан ташқари, 1941 — 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда — ойига 2 750 000 сўм этиб белгиланган.
Маош, пенсия ва нафақалар миқдори Ўзбекистон президнтининг 2021 йил 17 августида имзоланган 6279-сонли қарорида белгиланган.