ТОШКЕНТ, 3 ноя - Sputnik. Бугун Наманган илк бор Санкт-Петербургдан "Аэрофлот" парвозини қабул қилди. Бу ҳақида Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар қилмоқда.
"Бугун "Наманган" халқаро аэропорти тарихида илк бор Санкт-Петербургдан "Аэрофлот" авиакомпаниясининг парвози қабул қилинди", - дейилган хабарда.
"Санкт-Петербург – Наманган – Санкт-Петербург" йўналиши бўйлаб парвоз ҳафтасига икки марта, сешанба ва жума кунлари чартер қоидалари асосида амалга оширилади ва кейинчалик мунтазам қатновга ўтади.
Аэропорт "Наманган" принял рейс авиакомпании "Аэрофлот" из Санкт-Петербурга
"Аэрофлот" компанияси саҳифасида келтирилган маълумотга кўра, Ноябрь ойида чипталар нархи "Санкт-Петербург - Наманган" йўналишида - 7900 рубл, Наманган - Санкт-Петербург" йўналишида - 9965 рублни ташкил этади.
Аэропорт "Наманган" принял рейс авиакомпании "Аэрофлот" из Санкт-Петербурга