Улар тарқоқ - Абдулазиз Камилов хориждаги ўзбек мухолифати ҳақида

Камилов Ўзбекистоннинг хориждаги мухолифти билан қандай иш олиб борилаётгани ва уларнинг бугунги кундаги фаолияти ҳақида ўз фикрини билдирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 ноя – Sputnik. Абдулазиз Камилов президент сайловидан олдин хорижий журналистларга берган интервьюсида Ўзбекистоннинг хориждаги мухолифати ҳақидаги саволларга ҳам жавоб берди.
Хусусан, Россиянинг НТВ телеканали журналисти Р.Собольнинг “Хориждаги тизимдан ташқари Ўзбекистон мухолифати қандай нуқтаи назарларни ҳимоя қилмоқда, уларнинг ғоялари жамият томонидан қанчалик қўллаб-қувватланмоқда?”, - деб савол берган эди.
Камилов бунга, қуйидагича жавоб берди:
"Дарҳақиқат, ўзини мухолифат деб ҳисоблайдиган кишилар бугун асосан хорижда яшамоқда. Булар Ўзбекистонни турли сабабларга кўра тарк этганлар - сиёсий, шахсий ва бошқа. Хорижда яшар экан, уларнинг аксарияти ўзларини мухолифатчи қилиб кўрсатмоқчи бўлишмоқда. Балким, ана шундай мақомга эга бўлиш уларга қандайдир ёрдам берар, жумладан моддий ва молиявий.
Нима бўлганда ҳам, биз уларнинг фикрига қулоқ тутмоқдамиз. Баъзан улардан хатлар келади. Масалан Ўзўбекистонни иқтисодий ривожлантириш учун нима қилиш мумкинлиги ҳақида. Лекин аксарият ҳолларда Ўзбекистонни аоссиз танқид қилиш ҳолларига дуч келамиз. Менимча бу мухолифатчилик фаолияти билан эмас, Ўзбекистондан узоқ бўла туриб, кўпроқ ўз шахсининг “муҳим” эканини кўрсатиб қўйиш истаги билан изоҳланади.
Ўзбекистон раҳбари ўз чиқишларида мухолифат фикрига қулоқ тутишга тайёр эканини кўп маротаба айтган. Агар улар ватанга қайтиб келиб хизмат қилишга тайёр бўлса - қўллаб-қувватлашни ҳам ваъда берган. Бу ерда улар учун ҳеч қандай хавф йўқ.
Шуни учун айтмоқчиманки, уларни “тизимдан ташқари” эмас, тизимсиз ёки тарқоқ мухолифат дейиш мумкин. Чунки, аксарият ҳолларда улар ўзаро боғлиқ бўлмаган алоҳида шахслардан иборат. Хорижий мухолифатнинг “шуҳрат чўққисида” биринчиликни эгаллаш учун, улар орасида ўзаро рақобат ҳам бор", - деди ташқи ишлар вазири.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга 24 октябрь куни бўлиб ўтган президент савлови арафасида ўнлаб хорижий ОАВ вакиллари ташриф буюрган. Ташқи ишлар вазири иштирокида 22 октябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида ўндан ортиқ ОАВ вакиллари, жумладан РИА Новости ва Sputnik мухбирлари ҳам иштирок этган эди.