ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. 1 ноябрь куни Сербия пойтахти Белградда ўтказилаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг тўрт аъзоси кейинги босқич йўлланмаси учун жанг қилди.
Биринчи бўлиб Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-67 кг) япониялик Севонрес Оказавага қарши тўқнаш келди. Япониялик боксчи Мўйдинхўжаев устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа Асадхўжа Мўйдинхўжаев 1/8 финалда ўз иштирокини якунлади.
Саиджамшид Жаъфаров (-75 кг) озарбайжонлик Миршариф Казимзадега қарши рингга кўтарилди. Жаъфаров учала раундда ҳам рақибига имконият қолдирмади ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Эндиликда у чорак финал доирасида 2 ноябрь куни таиландлик Верапон Жонгжоҳога қарши жанг қилади.
Мужибилло Турсунов (-63,5 кг) Хитой Тайпейи вакили Чу Ен Лаига қарши қилиб, зафар қучди. У мусобақанинг чорак финалида кубалик Круз Гомезга қарши рингга кўтарилади.
Кеча сўнгги бўлиб жанг қилган Одилжон Аслонов (-80 кг) АҚШ вакили Робби Гонсалесга енгилди. Америкалик 3:2 ҳисобида Аслоновдан устун келди.