ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Фарғона вилояти Сўх туманида барпо этилган янги аэропорт дастлабки синов парвозини қабул қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Фарғона халқаро аэропортидан амалга оширилган синов “Humo Air” авиакомпаниясига қарашли Ан-2П йўловчи ташиш самолётида амалга оширилган. Маҳаллий вақт билан соат 12:30 да Фарғонадан ҳавога кўтарилган лайнер соат 13:10 да Сўх аэропортига келиб қўнган.
Таъкидланишича, Жавоҳир Маърупов командирлигидаги экипаж томонидан амалга оширилган парвоз муваффақиятли бажарилган. Самолёт соат 14:07 да Фарғона халқаро аэропортига қайтган.