Ўзбекистонлик тоғ чанғичиси қишки Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди

Комилжон Тўхтаев 2022 йилда Пекинда бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритга муваффақ бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Ўзбекистонлик тоғ чанғисичи Комилжон Тўхтаев 2022 йили Пекинда бўлиб ўтадиган XXIV қишки Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон чанғи федерацияси матбуот хизмати хабар қилмоқда.
“Спортчи саралаш баҳсларида очколар миқдори бўйича кўрсаткичлари доирасида “слалом” ва “гигант слалом” йўналишлари бўйича белгиланган меъёрларни бажариб, 2022 йилги Олимпиадада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди”, - дейилган хабарда.
Халқаро олимпия қўмитаси қоидаларига кўра, Ўзбекистон тоғ чанғиси бўйича бор-йўғи 2 квотага (1 аёл, 1 эркак) даъво қилиши мумкин.

Саралаш босқичи 2022 йил 16 январгача давом этади. Шу тариқа Ўзбекистон қишки Олимпия ўйинларига навбатдаги йўлланмани қўлга киритиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, кишки Олимпия ўйинлари Пекинда 2022 йилнинг 4-20 февраль кунлари бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Пекинда қишки спортнинг фақат бир тури бўйича иштирок этади