ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Москва шаҳри ҳукумати келажакда қурилиш соҳасида хорижлик ишчи кучидан воз кечишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда шаҳар мэрининг ўринбосари Андрей Бочкарёв маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, шаҳарда ишлаётган 120 нафар қурувчи мигрантларнинг кўпи пандемия даврида кетиб қолган. Ҳозир қурилишларда қарийб 40 минг нафар мигрант қолган. Бочкарёвнинг таъкидлашича, илгари қурувчилар кўпроқ Тожикистондан келишарди. Энди эса асосан Ўзбекистон ва Қирғизистондан келишмоқда. У ишчи кучи етишмаслигини тахминан 40 фоиз деб баҳоланган.
Амалдор ишчилар ва муҳандислар, хусусан, кенг кўламли реновация дастури объектлари учун етишмаслигини маълум қилган.
Бочкарёв хорижлик ишчи кучидан замонавий технологиялар эвазига воз кечиш мумкинлигини қайд этган.
“Қурилиш мажмуаларидаги ҳамкасбларим ва пудратчилар олдига бизга Москва қурилиш объектларида хорижлик ишчи кучисиз ишни эмлашимизга имкон берадиган тадбирлар режасини ишлаб чиқиш вазифасини қўйяпман”, - деди у РБК нашрига берган интервьюсида.
Шаҳар мэри ўринбосари қурилиш жараёни уч баравар кам одамни талаб қилиши, уларнинг маоши эса икки, керак бўлса уч баравар кўп кўлиши керак деб ҳисоблайди.