Мирзиёев Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчисини “Дўстлик” ордени билан мукофотлади

Фармонда Эргаш Шоисматовнинг ўзбек ва тожик халқлари ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини янада мустаҳкамлашга қўшаётган салмоқли ҳиссаси қайд этилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Тожикистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Эргаш Шоисматов "Дўстлик" ордени билан мукофотлади. Бу ҳақдаТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Элчи давлат бошқаруви органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги стратегик шерикликни ҳар томонлама чуқурлаштириш, кўп қиррали ва узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга кўтариш йўлидаги сермаҳсул фаолияти учун тақдирланган.
Чрезвычайный и Полномочный Посол Республики Узбекистан в Республике Таджикистан Шаисматов Эргаш
Шунингдек, фармонда Шоисматовнинг ўзбек ва тожик халқлари ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини янада мустаҳкамлашга қўшаётган салмоқли ҳиссаси алоҳида қайд этилган.
Эргаш Шоисматов 1951 йили Тошкент вилоятида туғилган. Тошкент политехника институтини тамомлаган. Турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган, шу жумладан, Ўзбекистон Энергетика ва электрлаштириш вазири (1999-2001 йиллар), “Ўзбекэнерго” ДАК раиси (2001-2006 йиллар), Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари (2006-2018 йиллар) сифатида фаолият юритган.
У 2018 йилдан Ўзбекистон Тожикистон элчиси лавозимида меҳнат қилиб келмоқда.