Лавров: Марказий Осиёга Афғонистондан терроризмнинг “оқиб ўтишига” йўл қўймаслик муҳим

Россия ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, Россия учун Марказий Осиё мамлакатларидаги вазият муҳим аҳамиятга эга.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Афғонистонга қўшни давлатларда вазият беқарорлашишига йўл қўймаслик муҳим. Бу ҳақда Россия ТИВ Сергей Лавров маълум қилди.
“Аввало, бу қўшни мамлакатларнинг беқарорлашишига йўл қўймаслик, Афғонистондан террорчилик ва наркотик таҳдидлари “оқиб ўтишига” йўл қўймаслик зарурияти; бу таҳдидларни Афғонистоннинг ўзида йўқ қилиш зарурияти”, - деди Лавров "Россия-24" телеканалига берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, Россия учун Марказий Осиё мамлакатларидаги вазият муҳим аҳамиятга эга.
“Биз учун энг муҳими – бу уларнинг барқарорлиги, чунки Марказий Осиёдан бўлган иттифоқчиларимиз билан бизнинг ҳеч қандай чегарамиз йўқ, деярли ҳаммаси билан визасиз режим”, - дея қўшимча қилди Лавров.
Путин: террорчилар Афғонистондан Марказий Осиёга ёйилишни бошлаши мумкин

Толибларнинг Афғонистон ҳукуматини эгаллаб олиши

Август ойи ўрталарида "Толибон"* аъзолари мамлакат пойтахти Кобулга бостириб кириб, президент саройини эгаллаб олишди.
31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини батамом тарк этишди ва бу билан Афғонистондаги қарийб 20 йиллик америка кампанияси ўз якунига етди.
Жангарилар Афғонистоннинг муваққат ҳукумати таркибини эълон қилди.
Муваққат ҳукуматни "Толибон"* биринчи бор ҳукумат тепасига келганида ТИВ раҳбари курсисини эгаллаган ва ҳозирга қадар БМТ санкциялари остида қолиб келаётган Муҳаммад Ҳасан Охунд бошқариши маълум бўлди.
* Россияда ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти.