Бокс. Уч ўзбек боксчиси ЖЧ чорак финалига йўл олди

Бокс бўйича эркаклар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Мадиёр Саидраҳимов, Лазизбек Муллажонов, Абдумалик Ҳалоков рақибларини ер тишлатишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Сербиянинг Белград шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Мадиёр Саидраҳимов, Лазизбек Муллажонов, Абдумалик Ҳалоков чорак финалга йўл олишди.
-92 кг вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Мадиёр Саидраҳимов қозоғистонлик рақиби Айбек Оралбай устидан 4:1 ҳисобида устун келди.
Боксёр Мадиёр Саидрахимов
Шу тариқа Саидраҳимов чорак финалга йўл олди ва у ерда англиялик Льюис Уильямсга қарши жанг қилади.
+92 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Лазизбек Муллажонов нимчорак финалда англиялик Делисиус Орьега қарши рингга чиқди. Лазизбек 5:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритиб, чорак финалга йўл олди.
Боксёр Лазизбек Мулложонов
Энди у чорак финалда арманистонлик Чалоян Давит билан юзлашади.
-60 кг вазн тоифаси вакили Абдумалик Ҳалоков нимчорак финалда словениялик боксчи Тадей Чернога имкон қолдирмади ва чорак финал йўлланмасига эга чиқди.
Боксёр Абдумалик Халаков
Ҳалоков чорак финалда россиялик Всеволод Шумковга қарши жанг ўтказади.
Аввалроқ Шаҳобиддин Зоиров япониялик Томоя Цубоига имкониятни бой бериб, чорак финал йўлланмасидан қуруқ қолган эди.
Бокс. Шаҳобиддин Зоиров ЖЧда аламли мағлубиятга учради