Қашқадарёда 10 нафардан зиёд жиҳодчи қўлга олинди

Улар орасида орасида маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ўқитувчи, имом-ноиб, тадбиркор ва мавсумий ишчилар бор.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида жиҳодчилар диний экстремистик оқими тарафдорларидан иборат ноқонуний гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар бермоқда
Маълум қилинишича, ўзаро йиғинлар вақтида улар жиҳодчилар оқими ғоялари йўғрилган аудио-видео кўринишдаги материалларни тинглаб, томоша қилишган. Ҳижрат ва жиҳод қилишга хайрихоҳлик билдиришган.
Гуруҳнинг 1969–1995 йиллар оралиғида туғилган 12 нафар аъзоси орасида маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ўрта мактаб ўқитувчиси, масжид имом-ноиби, якка тартибдаги тадбиркор ҳамда мавсумий ишчилар бор.
Қидирувдаги ИШИД* аъзоси Ўзбекистонга олиб келинди
Гуруҳ аъзоларининг яшаш манзиллари кўздан кечирилганда хотирасида диний мазмундаги аудио-видео материаллар бор уяли алоқа воситалари ва флешкарталар аниқланган. Шунингдек, нашриёти кўрсатилмаган китоблар топилган. Улар экспертиза ўтказиш учун расмийлаштириб олинган.
Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.