Дзюдочи Давлат Бобонов ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди

Ўзбекистонлик дзюдочи финалга қадар Австрия, Россия ва Словакия дзюдочиларидан устун келган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Франция пойтахти Париж шаҳриида 29 октябрь – 4 ноябрь кунлари ҳарбийлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Унда ўзбекистонлик дзюдочи, Токио Олимпиадаси совриндори Давлат Бобонов финалда бразилиялик Годой Де Мачедони билан ўзаро куч синашди. Муросасиз кечган баҳсда Бобонов рақибини мағлубиятга учратди, дея хабар беради Мудофаа вазирлиги.
Қарийб 10 йиллик танаффусдан кейин ўзбек дзюдочиси жаҳон рейтинги етакчисига айланди
У финалга қадар Австрия, Россия ва Словакия дзюдочиларидан устун келган эди.
Аввалроқ -90 кг вазн тоифасидаги дзюдочи Давлат Бобонов Халқаро дзюдо федерациясининг янгиланган рейтингида биринчи ўринга кўтарилиб олгани хабар қилинган эди.