Бокс. Шаҳобиддин Зоиров ЖЧда аламли мағлубиятга учради

Шаҳобиддин Зоиров ЖЧдаги иккинчи жангида Япония вакилига енгилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Сербиянинг Белград шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Шаҳобиддан Зоиров мағлуб бўлди.
-54 кг вазнли боксчи Шаҳобиддин Зоиров ЖЧдаги иккинчи жангини япониялик Томоя Цубоига қарши ўтказди. Афсуски, у 2:3 ҳисобида имкониятни рақибига бой бериб қўйди.
Боксёр Шахобиддин Зоиров
Зоиров 29 октябрь куни ЖЧдаги илк жангида сербиялик Тамир Галановга қарши рингга кўтарилиб, зафар қучган эди.
Бунга қадар Белграддаги ЖЧни Ўзбекистоннинг донгдор боксчилари Ҳасанбой Дўсматов ва Шаҳрам Ғиёсов тарк этган эди.
Бокс: Лазизбек Муллажонов эронлик рақиби устидан ғалаба қозонди