У даҳо: британияликлар Путин ҳақидаги фикрларини ўз шарҳларида қолдиришди

Daily Mail обуначилари РФнинг президентига ўз миннатдорчиликларини изоҳларда қолдиришган
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. Буюк Британиянинг Daily Mail нашрининг обуначилари Россия Федерацияси президенти европа ер ости газ омборларига қўшимча газ юбориш қарорини завқ-шавқ билан кутиб олишган. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.
Аксарият обуначилар, Россияга самимий миннатдорлик изҳор этиб, у билан муносабатларни барқарорлашуви Буюк Британия фойдасига хизмат қилишини таъкидлашган.
“Путин Ғарб етакчиларининг асл қиёфасини кўрсатмоқда – бари фойдаси йўқ, беқарор аҳмоқлардир”, – деди P.R.Deltoid.
“Қачон бизнинг бефойда “уч пулга қиммат” ОАВмиз Россияни қўрғич сифатида кўришлари тўхтайди? – дея ўз саволини қолдирди bengarry1.
“Путин даҳо! Сиз уни яхши кўрасизми ёки нафратланасизми, лекин у мақтовли Европани яхшилаб тузлади!", – деб таъкидлади aD.
Бироқ, баъзи шарҳ қолдирган инсонлар ва айрим сиёсатчилар мазкур ташаббусни амалга ошишида тўсқинлик қилади, деб қўрқишмоқда.
"Биз, истеъмолчилар, қўрқувимизга сабаб шуки, газнинг нархи бир пенсга арзонлашганлигини кўриш насиб этармикан?, ахир бизнинг Борисимиз нархнинг қиммат сақлаб қолинишига қодир қандайдир нарса ихтиро қилиб топмасмикан?”, – сўроқлар билан мурожаат қилди Boarshead57.
"Газпром" Европа омборларига жўнатилаётган газ ҳажмини қисқартирди
Бошқа яна шарҳловчилар фалсафий мулоҳазаларга ҳам ўтиб кетишди.
Демак, Wiseguy72 тахаллуси остидаги шарҳловчи Россия нафақат қудратли ҳарбий давлат, балки у энергетика томондан мустақил ва Ғарб таъсиридан деярли жабр кўрмаган маданиятга эга эканлигига ишонч билдирган.
"Мен Москвада бир мунча вақт яшадим. У ерда одамлар Россия билан фахрланадилар ва бу аҳмоқона woke’ маданиятига умуман эътибор ҳам беришмайди!", – деди bigpig.
Шу ҳафтада Владимир Путин "Газпром" га Россиядаги ер ости омборларига газ қуйиш тугаллангандан сўнг, компаниянинг Европа объектлари, хусусан, Австрия ва Германияга ёқилғи ҳажмини ошириш бўйича ишларни бошлашни топшириқ қилиб берган.