ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Россиянинг Ямал ўлкаси, Ноябрск шаҳри яқинида нефтчилар, музлаб қолаётган фламинго қўшини қутқариб қолишди.
Ушбу шимол ўлкасига эҳтимол йўлидан адашиб келиб қолган ноодатий меҳмонни “Газпромнефть-Ноябрьскнефтегаз” компанияси ходимлари Спорышев нефт кони яқинида топиб олишди.
Нефтчилар қушни эҳтиёткорлик билан хизмат хонасига олиб киришди ва истишди. Ҳозир унинг соғлиғига ҳеч нарса хавф солмаяпти.
Яқин вақт ичида фламингонинг тақдири ҳал бўлади. Нефтчилар орнитологлар билан боғланиб уни сақлаш қоидалари ва узоқ ўлкадан келган меҳмон учун янги ўй масаласини муҳокама қилишади, - дейилган хабарда.
Фламинго қушлари, жумладан пуштиранг фламинго ҳам, асосан Африка, Кавказ ва Маркзий Осиё, шунингдек Америка ҳудудларида яшайди. Фламинго қушларининг бўйи 130 смгача бўлиши мумкин. Фламинго асосан сув бўйида яшайди ва кичик қичқичбақалар, сув ўтлари, чувалчанг ва моллюскалар билан озиқланади.
Ямал - Россиянинг Ғарбий Сибирь ўлкасида жойлашган ярим орол. Ямал-ненецк автоном округи ҳудудида жойлашган. Ярим орол узунлиги 700км, кенглиги 240 км. Ямал ҳудуди тундра ўрмонлари билан қопланган, одам кам яшайди. Бу ерда 11та газ ва 15та нефт-газ кондесат конлари аниқланган. Ямалда об-ҳаво шароити жуда совуқ - қишда ўртача ҳароат -23 ... -27, ёзда +3...+9 даража.