Учар байкер: Япония самода ҳаракатланадиган ховербайк яратди - ВИДЕО

Четдан қараганда учар мотоцикл дронни эслатади. У юз килограммгача юкни кўтаришга қодир
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Японияда дронлар ишлаб чиқарувчи ALI Technologies стартапи дунёдаги биринчи учар мотоциклни тақдим этди, деб хабар қилади The Japan News.
Четдан қараганда мотоцикл чиндан ҳам видеосъемкада фойдаланиладиган дронни эслатади. Ишлаб чиқарувчи сайтида айтилишича, ховербайк ички ёнув двигатели ва тўртта электродвигателлар билан жиҳозланган.
Мотоцикл оғирлиги - 300 килограмм, узунлиги - 3,7 метр, эни - 2,4 метр, бўйи - 1,5 метр. У 100 килограммгача юк кўтара олади. Мотоцикл 680 минг долларга нархланган.