Шавкат Мирзиёевнинг инаугурацияси қачон бўлади

Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ президент инаугурация маросими сайлов натижалари расман эълон қилинганидан сўнг икки ой ичида бўлиб ўтиши керак.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг презиентлик лавозимига расман киришиш маросимининг санасини Сенат белгилайди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Хабарда айтилишига кўра, Ўзбекистон президентининг лавозимга киришиш маросимининг аниқ санаси, республика қонунчилигига асосан, Сенат мажлисида белгиланади. Маросим МСК сайлов натижаларини расман эълон қилганидан сўнг икки ой ичида бўлиб ўтиши керак.
Ўзбекистон сайлов қонунчилигига асосан, янги президент парламент олдида қасамёд қилганидан сўнг президентлик лавозимига киришишади.
Марказий Сайлов комиссияси 24 октябрда бўлиб ўтган президент сайлови натижаларини расман эълон қилди. Унга кўра Шавкат Мирзиёев учун 80,12% овози билан сайловда ғолиб деб эълон қилинган.

"Шавкат Миромонович МИРЗИЁЕВ 2021 йил 24 октябрь куни муқобиллик асосида бўлиб ўтган сайловда овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 80,12 фоиз овози билан беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланган деб ҳисоблансин," - дейилган МСКнинг 1154-сонли қарорида.

Эслатиб ўтамиз, 24 октябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон президенти сайловида жами 16 212 343 нафар сайловчи иштирок этган, шундан 12 988 964 нафари Шавкат Мирзиёев учун овоз берган.