ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов "Россия 24" телеканалига берган интервьюсида 7 октябр куни Қобулга уюштирган расмий ташрифи таассуротлари ҳақида гапирди.
Камилов Афғонистон ва Ўзбекистон муносабатларига тўхталар экан, Республика ва "Толибон" ҳаракати ўртасида 90-йиллардаёқ алоқалар йўлга қўйилганини таъкидлайди.
"...1999 йилда Ўзбекистонда бугун (Афғонистон) ташқи ишлар вазири вазифасини бажараётган Амир Хон Муттакий бошчилигидаги делегация иштирокида анжуман ўтказилган. Биласизми, (Москва форматидаги йиғилишда) Сергей Лавров чиқишида битта яхши фикр янгради, яъни бу реаллик ва ундан қочиб бўлмайди, шундай экан, бу йўналишда биргаликда ишлаш керак, дейилди. Бошқа муқобил вариантлар йўқ. Аммо, тўғридан-тўғри алоқаларга эга бўлиш, таъсир кўрсатиш, рағбатлантириш ва ёрдам бериш - бошқа. Бошқа минтақада ўтириб, инклюзив ҳукумат тузишни талаб қилиш - бошқа", - дейди Камилов.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари афғонлар ва мусулмон дунёсидаги шериклар билан мулоқот тажрибасидан келиб чиққан ҳолда шуни таъкидлайдики, кўплаб масалалар ечими Шарқда ўзига хос хусусиятни талаб этади. Мавжуд стандарт ёндашувлар ҳамиша ҳам натижадор бўлавермайди.
"Шу боис, биз (афғон шериклари билан) доимий алоқаларга эга бўлишни истадик", - дея тушунтиради дипломат.
Камилов, шунингдек, шу кунларда Ўзбекистон томони Термиз шаҳрига Ханафий бошчилигидаги йирик Афғонистон делегациясини таклиф этганини айтади. Москва форматидаги учрашувга ҳам афғон делегацияси Ханафий раҳбарлигида ташриф буюрган эди.
Термиздаги музокараларда нафақат вертикал - мамлакат раҳбарияти даражасида, балки горизонтал даражада ҳамкорлик қилишга келишиб олинган. Токи ҳар бир вазирлик ва идора барча соҳаларда - чегарадаги хавфсизлик бўладими, иқтисодий алоқалар, савдо, инсонпарварлик ёрдами ёки таълим - ўз ҳаракатларини мувофиқлаштиришсин.
Қолаверса, Ўзбекистонда афғон талабалари таҳсил олишмоқда ва улар ўз таълимини давом эттирашиди.
Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон тушунчасида, "Толибон" реалликни англайди.
Ўзбекистон ТИВ етакчисининг таъкидлашича, янги ҳукумат чиндан ҳам регионал ва кенг халқаро ҳамжамиятга чиндан ҳам интеграллашишни истайди.
"Улар айрим позитив қадамларни қабул қилишга тайёр. Табиийки, қирқ йиллик урушдан кейин, тарли мафкуралар мавжуд бўлиб турган бир вақтда, ўзгаришлар қийинчилик билан рўй беради. Қолаверса, улар биз қўллаб-қувватлайдиган айрим қадамларни қабул қилишмоқда ва биз шу маънода улар билан биргаликда ишлар олиб борамиз", - деди Камилов.
Вазир интервью давомида яна бир мисолни келтириб ўтади: Ўзбекистон чегарасига яқин жойлашган Балх провинциясига амалга оширилган сафарнинг эртасига барча қизлар мактабга боришган. Бошқа регионларда ҳам шундай бўлган. Толиблар аёллар таълим, тиббиёт ва бошқа соҳаларда ишлашлари ҳақида ваъдалар беришмоқда.
"Ҳолат секин-аста ўзгармоқда. Албатта, Афғонистон ўзига хосликка эга, у ўз анъаналари, дини ва қадриятларига эга мусулмон давлати", - дейди дипломат ва Ўзбекистон назарида Афғонистон минтақавий оиланинг ва жаҳон ҳамжамиятининг бир қисмига айлана олишга қодир ва шунга муносиблигини қўшимча қилади.
Суҳбат давомида Абдулазиз Камилов Ўзбекистон ва Россиянинг афғон масаласидаги қарашлари тўлалигича бир-бирига мослигини таъкидлайди.
Бундан ташқари, бу афғон муаммоси сингари ўткир масалада бизнинг ҳамкорликдаги ҳаракатларимиз бўйича ишончли асосни ташкил этади.