Гуантанамо маҳбуси: “Мен ўлиб қоламан деб ўйлаганман”

Гуантанамо маҳбуси АҚШ Марказий разведка бошқармаси қийноқлари ҳақида гапириб берди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 окт – Sputnik. “Ал-Қоида” терорристик гуруҳларга ёрдам қўлини чўзган АҚШнинг Кубадаги Гуантанамо ҳибсхонаси маҳбуси АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) сўроқ вақтида қандай қийноқ усулларини қўллангани ҳақида илк бор ҳикоя қилиб берди. Бу ҳақда “Ассошиэйтед Пресс” агентлигига таяниб РИА Новости хабар қилди.
Мажид Хон суд мажлисида ҳарбий жиноятлари учун ўқилган ҳукм қайта кўриб чиқилаётган пайтда, МРБг терговчилари томонидан идоранинг маҳфий жойларида таҳқирланиб келган.
Маҳбуснинг айтишига қараганда, уни бир неча кунларга хона шифтидаги ёғочларга осиб қўйишган, ухлаб қолишига йўл қўймаслик учун устига муздай сув сепиш амалиётини қўллашган, очлик билан тинкасини қуритишган, у шунингдек, мунтазам дўппосланган ва ҳаттоки зўрланган.
Буларнинг ҳаммаси жойлашуви сир тутилган ҳар хил ҳибсхоналарда юз берган.
“Мен, ўлиб қоламан”, – деб ўйлаганман деди у, суд мажлисида.
Нашрнинг маълум қилишича, Гуантанома ҳибсхонасидаги “ўта хавфли маҳбус” нинг илк бора, суд мажлисида бошидан ўтказган “кучли сўроқ” ҳикоясини сўзлаб бериш имконияти туғилгани тарихда биринчи бор бўлди.
Нашрнинг маъумотига кўра, Хан ўз айбига иқрор бўлиб, “Ал-Қоида” террорчи гуруҳларига ёрдам кўрсатиб келганлигини, уларнинг режалаштирган лекин амалга ошмаган фитналарининг иштирокчиси бўлганлигига айтиб ўтган.
Хусусан, у 2012 йилда унга нисбатан қўйилган айбловларни бўйнига олган ҳамда тергов ишларига ҳамкорлик қилишга розилик билдирган.
Жумладан, 2001 йил 11 сентябрь воқеаларга алоқадор бўлган ҳибсхонадаги қолган яна 5 нафар маҳбусларга қарши кўрсатмалар беришга рози бўлган.
“Қанчалик яхши ҳамкорлик қилиб, ҳаммасини гапира бошлаганим сари, мени кучли қийноққа солаверишди”, – деди маҳбус.
Ҳарбий офицерларнинг бир гуруҳи уни 25 йилдан 40 йилгача бўлган даврга озодликдан маҳрум этишлари мумкин, дейилади агентлик маълумотида.
Бироқ, агар у тергов билан ҳамкорлик қилса, бу муддат 11 йилгача қисқариши мумкин, лекин 2012 йилдан бери, қамоқхоналарда сақланиб келаётган собиқ Гуантанамо маҳбусини, кейинги йил учунчи давлатларнинг ҳибсхоналарига кўчирилиши кутилмоқда.
Гуантанамодаги халқаро террорчилик қамоқхонаси 2001 йил 11 сентябрь хуружларидан кейин ташкил этилган. Аввалроқ қатор халқаро ташкилотлар вакиллари, жумладан, ЕХҲТ ва БМТ экспертлари АҚШнинг янги маъмуриятини Гуантанамо қамоқхонасида кўплаб маҳбуслар судсиз ва терговсиз ушлаб турилгани ва қийноқларга дучор бўлгани сабабли уни зудлик билан ёпишга чақирган эди.
Трампга “ИШИД” террорчиларини Гуантанамо қамоқхонасига юбориш таклиф қилинди
АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама бундан 10 йил аввал Гуантанамони ёпиш ҳақидаги фармонни имзолаган эди. Аммо Конгресс қамоқхонани ёпишни молиялашдан бош тортгани учун Обаманинг нияти амалга ошмасдан қолган. АҚШнинг навбатдаги президенти Доналд Трамп ҳокимиятга келгач, Обаманинг фармонини расман бекор қилди. Шу билан бирга, Гуантанамо қамоқхонаси орқали жами 775 та маҳбус ўтган, улардан кўпчилиги суд олдида жавоб беришмаган.
Ҳозир қамоқхона жойлашган АҚШнинг Кубадаги базасида 39 нафар маҳбус қолмоқда. Уларнинг 11 нафари ҳарбий жиноят содир этганликда айбланган.